«Поп-мусиқа қироли», 1958–2009 йилларда яшаб ўтган Майкл Жексоннинг Калифорния (АҚШ)даги Neverland ранчоси 30 миллион долларга арзонлашиб, айни вақтда нархи 67 миллион долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Санта-Барбарадан 64,4 километр узоқликдаги Лос-Оливосда жойлашган Neverland ранчоси яна сотувга қўйилди. Coldwell Banker Previews International риелторлик компаниясининг аниқлик киритишича ранчо 2016 йилнинг ёзида сотувдан вақтинча олиб қўйилганди, ҳозир эса яна харидорларга таклиф қилинмоқда.
Калифорниянинг ушбу қисмида кўчмас мулкнинг максимал нархи 40 миллион долларга етади.
Ранчо нархи, тахминан, реал нархга асосан келтирилган.Майкл Жексон ушбу ранчони 1987 йили 19,5 миллион долларга харид қилган ва у ерда 15 йил яшаган. Neverland хонанда 2009 йилда вафот этганидан кейин бўшаб қолганди. Бир вақтлар майдони 903 гектарли ранчо ҳудудида аттракцион ва ҳайвонот боғи бўлган. Вақт ўтиб аттракционлар олиб ташланган, ҳайвонлар эса ҳайвонот боғлари, цирклар ва одамларга берилган.Жойс Рей, Coldwell Banker Previews vakili
Сўнгги йилларда ранчони тиклаш учун бир неча миллион доллар сарф қилинди, унинг номи эса Sycamore Valley Ranch’га ўзгарди. Ранчо ҳудудида 22 та турар-жой ва темирйўл станцияси мавжуд. Бироқ хонанданинг шахсий таркиби унда юрмай қўйган.
Grammy мукофотининг 15 карра соҳиби Майкл Жексон 2009 йилнинг 25 июнь куни 50 ёшида, Пропофол препаратининг ўткир интоксикацияси туфайли вафот этган. Пропофол ва бошқа препаратларни марҳум хонанданинг даволовчи шифокори Конрад Мюррей берган. Кейинроқ Мюррей бепарволик ва тез тиббий ёрдамни вақтида чақирмасликда айбланди.
2011 йил ноябрида Лос-Анжелес суди шифокорни айбдор деб топди ва у 4 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!