Sotheby’s кимошди савдо уйи 1 март, чоршанба куни кечки савдоларда рекорд даражада даромад қилди. Sotheby’s матбуот-хизматининг маълум қилишича, импрессионизм ва модернизм услубидаги санъат асарлари сотувидан 194,7 миллион фунт стерлинг ёки 240,8 миллион доллар фойда кўрди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу Лондонда ўтказилган кимошди савдоларидаги энг юқори сумма», — дейилади Sotheby’s хабарида.
Кимошди савдо уйи, шунингдек, савдолардаги бешта лот ўн миллион фунт стерлингдан (12,3 миллион доллар) юқори нархда сотилганлигига эътибор қаратди. Улардан энг қиммати австриялик рассом Густав Климтнинг Bauerngarten («Қишлоқ боғи») полотноси бўлди. У деярли 49 миллион фунт стерлинг ёки 59,3 миллион долларга сотилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)