Номаълум кимса Франция президентлигига даъвогарлардан бири, мамлакат собиқ иқтисод вазири Эммануэль Макроннинг бошига тухум отди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Собиқ вазир ва «Олға» ҳаракати асосчиси Париждаги қишлоқ хўжалиги кўргазмасига ташриф буюрганди. Ҳодиса айнан ўша ерда содир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада Макрон гапираётган вақтда тухум унинг бошига текканини кўриш мумкин. Тухум сиёсатчининг бошига келиб тушгач, соқчилардан бири уни эҳтимолий ҳужумдан сақлашга уринди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)