Австрияда истқомат қилувчи эркак суд биноси ичига тирик суваракларни олиб кирмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Ҳодиса мамлакатнинг ғарбида жойлашган Линц шаҳрида юз берди. Суд хавфсизлик хизмати ходимлари пакет ичида тирик тараканларни бинога олиб кирмоқчи бўлган эркакни ўз вақтида пайқади ва уни ичкарига киритмади.
Эркак ҳашаротларни қаердан олгани ва улар билан нима қилмоқчи бўлганига аниқлик киритилмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)