Америкалик шифокорлар илк бор музлатиб қўйилган тўқима ва органларни муваффақиятли эритишга эришди. Бунда темир оксиди нанозарраларидан фойдаланилиб, ҳужайралар ва ҳужайралараро муҳитга зарар етказилмади. Бу ҳақда Science Translational Medicine журналида чоп этилган мақолада сўз юритилади, деб ёзади «РИА Новости».
«Биз биринчи марта биоматериянинг йирик намунасини олиб, ҳароратни бир дақиқада юзлаб даражага кўтариб, тўқималарга зарар етказмаган ҳолда тезда эрита олишимизни кўрсатишга эришдик. Бу каби натижалар бизни қувонтиради ва келажакда трансплантация учун музлатилган органларнинг кўплаб банкаларини ярата олишимизга умид уйғотади», — дейди Миннеаполисда жойлашган Миннесота университетидан Жон Бишоф.
Органларни кўчириб ўтказишнинг асосий муаммоларидан бири барча органлар, жумладан, юрак, жигар ва буйраклар тирик танадан ташқарида узоқ яшамаслигидир.
Бишофнинг маълум қилишича, бу муаммонинг ечими равшан — органларни музлатиб қўйиш ва фақат зарурат пайдо бўлганда эритиш талаб этилади. Бироқ органлар оддий усул билан музлатилганда тўқималар ва уларнинг ҳужайраларида сув кристаллари шакллана бошлайди ва ҳужайралар мембранасини парчалаб, уларни ўлдиради.
Музлатилган органларни эритишда тўқималар бир текисда қизимайди, оқибатда улар парчаланиб кета бошлайди. Миннесота университети олимлари бу муаммо ечимини нанозарралар дунёсидан топди. Улар бир дақиқада ҳароратни минус 160 даражадан хона ҳароратигача ошириб, ҳужайраларга зарар етказмасдан органларни эритиш имконини беради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)