АПЛ 26-туридан ўрин олган беллашувда «Лестер» Клаудио Раньери ишдан кетганидан буён биринчи ўйинида майдонга тушди ва чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Ливерпуль» устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувда Жейми Варди дубл қайд этган бўлса, Дэнни Дринкуотер 1 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Юрген Клопп жамоасини йирик мағлубиятдан Филиппе Коутиньо қутқариб қолди.
«Лестер» 2017 йил ҳисобидан АПЛда гол уриб улгурмаганди. Бунгача клуб «Мидлсбро» (0:0), «Челси» (0:3), «Саутгемптон» (0:3), «Бёрнли» (0:1), «Манчестер Юнайтед» (0:3), «Суонси» (0:2) каби клублар билан тўқнаш келиб, гол уришни эплай олмаганди. Раньери кетиши билан эса «Лестер» нафақат гол уришни бошлади, балки етакчи клубни мағлубиятга учратди.
Мазкур ғалаба «Лестер»ни хавфли зонадан бироз узоқлаштирди. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед»га узоқ танаффусдан сўнг 5-ўринга кўтарилиб олиш имкониятини яратди.
Англия Премьер-лигаси 26-тур 27 февраль, душанба
Изоҳ (0)