Барак Обама номзодини Франция президенти лавозими учун илгари суриш билан боғлиқ петиция 42 мингдан зиёд имзо тўплади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ҳа, биз қила оламиз» сўзлари Обама номзодини илгари суриш кампанияси шиорига айланди.
«Биз буни ҳазил деб айтишни истардик, бироқ муаммонинг моҳияти шундан иборатки, Франция фуқаролари сиёсатдан чарчади. Биз ушбу чарчоқ фуқароларга АҚШда бўлганидек, нотўғри номзодга овоз беришига мажбур қилишидан қўрқяпмиз», — деди ташкилотчилардан бири.
Акция ташкилотчилари 15 мартга қадар миллионта имзо тўплашга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ президентининг Франциядаги мухлислари уни мазкур Европа давлати президентлиги учун номзод сифатида кўрсатишни хоҳлаётгани хабар қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)