Россия Қирғизистон бюджетини барқарорлаштиришга кўмак бериш мақсадида 225 миллион доллар миқдорида грант маблағларини ажратган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Бишкекда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Россия бюджетни барқарорлаштириш мақсадида Қирғизистонга кўмак кўрсатмоқда: тегишли грантларнинг умумий миқдори бугунги кунга келиб 225 миллион долларга етди», — деди Путин.
Россия президентининг аниқлик киритишича, унинг мамлакати Қирғизистонга Евросиё иқтисодий иттифоқи талабларига мослашиш борасида ҳам моддий ёрдам кўрсатмоқда.
«Қирғизистон томонига божхона инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш ва чегара пунктларини такомиллаштириш учун 200 миллион долларлик ёрдам кўрсатилган», — деди у.
Путиннинг қайд этишича, фаолияти давом этаётган Россия ва Қирғизистон тараққиёт жамғармаси шарофати билан, республикада умумий қиймати 200 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)