Ҳар куни ўнлаб, баъзан юзлаб қарор қабул қилишимизга тўғри келади. Улардан баъзилари муҳим бўлса, баъзилари унчалик муҳим эмас. Мазкур мақолада ҳаётингизга таъсир кўрсата олувчи қарорлар ҳақида сўз юритамиз. Бир жойдан бошқа жойга кўчиш, ишни ўзгартириш, ўқув муассасасини танлаш — бу каби вазиятларда қарор қабул қилиш осон кечмайди. Хато қилмаслик учун қандай йўл тутиш лозим?
Ҳар қандай қарорни қабул қилишдан аввал 10/10/10 қоидасини қўллаш мумкин. Учта ўнлик вақтнинг уч бўлагини англатади. Ўзингизга қуйидаги саволларни бериб кўринг: Мен учун бу ўн дақиқадан сўнг қанчалик муҳим бўлади? Ўн ойдан кейинчи? Ўн йилдан кейинчи?
Бу саволларга жавоб бериш орқали қарорларингизнинг келажакдаги оқибатини тасаввур қилишингиз мумкин.
Семинарга боришга эринаяпсизми? Бу сиз учун маълум муддатдан сўнг қанчалик муҳим бўлиши мумкинлигини ўйлаб кўринг. Спортзaлдаги машғулотни қолдиришга қарор қилган бўлсангиз, ўзингизни ўн йилдан кейин семириб кетган ҳолда тасаввур қилинг. Бу унчалик ёқимли манзара эмас, шундайми?
Парето қоидаси ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Ушбу қоида ҳаракатларимизнинг 20 фоизи 80 фоиз натижани таъминлаши ва аксинча 80 фоиз ҳаракат бор-йўғи 20 фоиз якуний натижа билан тақдирланишини англатади.
Узоқ келажакда нималарга эришишни исташингизни аниқ англаш орқали кейинчалик бирор нарсадан афсусланишнинг олдини олиш мумкин. Бу қоида ҳаётингиздаги жиддий қарорларни қабул қилишда ўзгармас сабабга айланади.
Изоҳ (0)