Эрон ҳукумати вакиллари режиссёр Асқар Фарҳодийни «Оскар» мукофотини қўлга киритгани билан табриклади. «Коммивояжер» номли кинокартина «Чет тилидаги энг яхши фильм» номинацияси бўйича ғолиб бўлган эди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф «Оскар» мукофотини олган ва Дональд Трампнинг муҳожирлар бўйича фармонига қарши чиққан «Коммивояжер» фильмида рол ижро этган актёрлар ҳамда фильмни суратга олган гуруҳ билан фахрланишини айтди.
Эрон вице-президенти Исхоқ Жаҳонгирий эса режиссёр Фарҳодийни «Оскар» билан табриклаб, ҳамюрти норозилик белгиси сифатида АҚШдаги маросимга бормасликка қарор қилганига алоҳида урғу берди.
Аввалроқ АҚШнинг Кинематография санъати ва фанлари академияси президенти Шерил Бун Айзекс муҳожирлар тўғрисидаги Трампнинг фармони артистларни сиёсий фаолларга айлантирганини таъкидлаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)