Англия Лига кубогидаги иштироки сабаб «Манчестер Юнайтед»нинг «Манчестер Сити»га, «Саутгемптон»нинг «Арсенал»га қарши 26-турдан жой олган ўйинлари бўлиб ўтмади. Шу боисдан мазкур турнинг якшанба кунида фақатгина «Тоттенҳэм» — «Сток Сити» учрашуви ўтказилди.
Беллашувда йирик ҳисоб қайд этилди. Ҳарри Кейннинг 3 та, Деле Аллининг 1 та голидан кейин «шпорлар» турнир жадвалида «Челси»дан кейин иккинчи жамоа бўлиб олди.
Англия Премьер-лигаси 26-тур 26 февраль, якшанба
Изоҳ (0)