26 февраль, якшанба куни Душанбеда Россиянинг «Единая Россия» партияси ва Тожикистон Халқ демократик партияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни тантанали имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тожикистон Халқ демократик партиясининг раиси Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳисобланади.
Ҳамкорлик ҳақидаги келишувнинг имзоланиши Россия—Тожикистон стратегик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш имконини беради, шунингдек, унинг парламентлар даражасида ривожланиши учун янги туртки беради.Тадбир якунлангандан сўнг Россия ва Тожикистон партиялари вакиллари аъзолар ва партия фаолларининг тантанали йиғилишини ўтказди. Унда иштирок этганлар имзоланган келишувнинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти ҳақида хабардор этилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Сергей Железняк, «Единая Россия» бош кенгаши котибининг ўринбосари