20 февралдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Умра—2017» мавсуми доирасидаги рейсларни амалга ошира бошлади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Кичик ҳаж»ни амалга оширишни истаган ўзбекистонлик зиёратчилар Boeing-767 самолётларида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига олиб борилмоқда.
Жорий йилда дастур доирасида Тошкент — Жидда — Тошкент йўналиши бўйича жами 30 рейс амалга ошириш, зиёратга 5500 йўловчини олиб бориш мўлжалланган.
11 апрелга қадар давом этувчи «Умра—2017» мавсумига миллий авиакомпаниянинг малакали мутахассислари жалб этилган.
Самолёт таомномасига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, у ҳалол гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар, салат ва ширинликлардан иборат. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!