Дания ва Швеция ўртасида жойлашган Эресунн бўғозининг 16 километрли қисмида икки мамлакатни боғлаб турувчи туннель жойлашган. Бу типдаги ягона иншоот бўлган Эресунн кўприк-туннели масофани анча тез босиб ўтишга имкон беради. Кўприк қурилгунига қадар бу вазифани кемалар бажарган ва ҳозиргига қараганда кўпроқ вақт сарфланган. «Billionnews.ru» нашри кўприкнинг фотожамланмасини тақдим этди.
Кўприк орқали тўрт қаторли автомагистраль ва темирйўл ўтган. У сунъий оролда тугайди ва сув остидан ўтадиган туннелга уланиб кетади.
Бундай ноодатий иншоот яқин масофада жойлашган Копенгаген аэропортига қўнувчи самолётларга халақит бермаслик ва кемаларнинг эркин қатновини таъминлаш учун яратилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)