The Growroom лойиҳаси Даниядаги Space10 дизайн лабораторияси томонидан IKEA савдо компанияси кўмагида ишлаб чиқилган. Лойиҳа «шаҳардаги қишлоқ хўжалигининг ишониб бўлмайдиган имкониятлари»ни тадқиқ қилиш натижаси ҳисобланади. Бу ҳақда Боредпанда нашрига таяниб, TJournal хабар берди.
Қурилма унда жойлаштирилган ўсимликларнинг бир хилда ёруғлик қабул қилишини таъминлайди. Қурилмани оддий фанер ва винтлар ёрдамида йиғиш мумкин. У безак воситаси сифатида, шунингдек, «айвонча» сифатида ҳам хизмат қилиши мункин.
The Growroom яратувчиларининг айтишича, бу типдаги дастлабки қурилма оммада катта қизиқиш уйғотди, улардан қурилмани сотиш сўралди. Бироқ улар қўлланмани очиқ фойдаланиш учун эълон қилишни маъқул топди. Хоҳловчилар The Growroom’ни ўз қўллари билан ясаши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)