Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани бирлашган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Paynet» шохобчаси олдида номаълум шахс эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Damas русумли автомашинани ҳайдаб қочди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Автомашина шу қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, ишламайдиган, 1982 йилда туғилган фуқарога тегишли эканлиги аниқланди.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу ерда яшовчи ишламайдиган, 1982 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, у маст ҳолда машинани бошқариб кетаётганда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)