Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида пахта майдонлари кескин қисқартирилиб, ғалла, мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириш, боғдорчиликни ривожлантириш, замонавий иссиқхона хўжалигини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, деб ёзади ЎзА.
2016 йилда тумандаги «Мароқанд мева-сабзавот» фермер хўжалигида 350 гектар майдонда помидорнинг интенсив навлари янги усулда экилиб, парваришланди.
Италиядан келтирилган махсус сеялка ёрдамида уруғ тарзида экилган помидорнинг гектаридан ўртача 80 тоннадан ҳосил олинди.
Тўқсон кунда пишиб етилган ҳосил Германиядан келтирилган махсус комбайнлар ёрдамида териб олинди ва қайта ишланиб, хорижга экспорт қилинди. Бу йил хўжалигимизда яна ҳам кўпроқ майдонда янги усулда помидор етиштириш ва ҳосилдорликни 100 тоннага етказиш режалаштирилган.Ўтган йили тумандаги 22 фермер хўжалигининг 20 гектар ерида янги экин турлари – пастернак, сикори, кейл карами, яшил қовоқча, пирей пиёзи (лукпари), брокли карами синовдан ўтказилди.И.Турсунов, «Мароқанд мева-сабзавот» фермер хўжалиги иш юритувчиси
Етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қисми вилоятдаги корхоналарда қайта ишланиб, хорижга экспорт қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)