Россиялик йўловчилар Korean Air бизнес-классини чет эл авиаташувчилари орасида энг яхшиси деб топди. SKYPASS рағбатлантириш дастури «Йўловчиларни рағбатлантирувчи энг яхши дастур» йўналиши бўйича биринчи ўринни эгаллади, деб ёзади National Geographic.
Skyway Service Award Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги кўмагида ўтказилиб, унда ғолиблар экспертлар томонидан эмас, йўловчилар томонидан аниқланади.
Korean Air дунёнинг энг йирик 20 та авиакомпанияси қаторига киради ҳамда SkyTeam глобал авиация альянси асосчиларидан бири ҳисобланади. Авиаташувчи дунёнинг 46 та мамлакатининг 130 та шаҳрига рейсларни амалга оширади.
Йўловчилар трансфер рейсини кутиб туриш давомида Сеул бўйлаб текин экскурсиялардан бирига йўл олиши ёки Инчхон аэропортида вақт ўтказиши мумкин. Бу ерда улар текин душ қабул қилиши, Корея маданияти музейи, концерт майдончаси, дам олиш хонаси, ўнлаб ресторанлар ва Duty Free дўконларига ташриф буюриши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)