Дам олиш кунлари Англияда мамлакат кубогининг чорак финалига йўл олиш учун курашлар бўлиб ўтди.
Шанба оқшомида Лондоннинг «Челси» клуби бу миссияни муваффақиятли ҳал қилган бўлса, 19 февралга келиб улар сафига «Тоттенҳэм» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам қўшилди.
«Шпорлар» Лондоннинг ўзида «Фулҳэм» билан беллашиб, Ҳарри Кейн томонидан урилган учта гол сабаб навбатдаги босқич чиптасини ҳал қила олди.
«Манчестер Юнайтед» эса «Блэкберн Роверс» клуби довонидан ўтди. Учрашув 1:1 бўлиб турган бир пайтда Жозе Моуриньо майдонга Поль Погба ҳамда Златан Ибраҳимовични туширди. 10 дақиқадан кейин улардан бири голли узатмани амалга оширди, иккинчиси «Юнайтед»ни чорак финалга олиб чиққан голга муаллифлик қилди.
Бугун — 20 февраль куни нимчорак финалдаги сўнгги учрашув ўтиб, Лондоннинг «Арсенал» клуби сафарда «Саттон Юнайтед» билан беллашади. 28 февраль куни эса «Манчестер Сити» ўз майдонида «Хаддерсфилд Таун»ни қабул қилади. Томонларнинг биринчи учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилганди.
Англия кубоги 1/8 финал 19 февраль, якшанба
«Блэкберн» — «Манчестер Юнайтед» 1:2
Голлар: Дэнни Грэм, 17 (1:0). Маркус Рэшфорд, 27 (1:1). Златан Ибраҳимович, 75 (1:2).«Фулҳэм» — «Тоттенҳэм» 0:3
Голлар: Ҳарри Кейн, 16 (0:1). Ҳарри Кейн, 51 (0:2). Ҳарри Кейн, 73 (0:3).20 февраль, душанба«Саттон Юнайтед» — «Арсенал»
Изоҳ (0)