Хитой Шимолий Корея ҳудудидан кўмир импортини 19 февралдан бошлаб тўлиқ тўхтатади. Чеклов БМТнинг КХДРга нисбатан санкцияларини бажариш мақсадида киритилмоқда. Чеклов 2017 йил 31 декабргача амалда бўлади. Бу ҳақда Reuters нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
2016 йил апрель ойида Хитой КХДРдан кўмир импорт қилишни тўхтатиш режалари ҳақида хабар берган эди. Хитой кўмир «аҳоли яшаши учун зарур» деб ҳисоблаган ҳолатида истиснога йўл қўяётган эди.
Чекловга қарамасдан, Шимолий Корея Хитойга энг кўп кўмир етказиб берувчи тўртинчи давлат бўлиб қолаверади. 2016 йилда КХДРдан кўмир импорти 22,48 миллион тоннани ташкил қилиб, 2015 йилга нисбатан 14,5 фоизга ўсганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)