Тошкентда Ўзбекистон онкология илмий маркази ва Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда Россия онкология илмий маркази ва Ўзбекистон онкология илмий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Унинг доирасида онкологик касалликлар билан курашиш бўйича илмий, амалий ва услубий ҳамкорликни кенгайтириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, илм-фан ютуқларини оммалаштириш, тиббий хизматни ривожлантириш бўйича қатор тадбирлар режалаштирилган.
«Илмий-амалий алоқаларни янада кенгайтириш, замонавий технологиялар юзасидан тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва тиббий таълимни такомиллаштиришга доир қатор лойиҳаларни режалаштирганмиз», — деди Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази директори, академик Михаил Давидов.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)