Биологлар пингвинлар рациони 26 хил турли ҳайвонлардан иборат эканлигини аниқлади. Йирик кўламли тадқиқот натижалари Marine Biology журналида чоп этилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Тадқиқотчилар жамоаси Антарктида океанини ўраб турган экотизимни тадқиқ этиш доирасида 22 йил давомида Бёрд оролида яшовчи пингвинларни кузатди.
Пингвинлар рационига 26 хил ҳайвон, жумладан, Антарктида крили, саккизоёқ, кальмар ва балиқларнинг 17 хил тури кириши аниқланди. Пингвинлар дунёга келтирадиган болалари сони улар истеъмол қилган криль сонига тўғридан-тўғри боғлиқ эканлиги аниқланди.
Бу пингвинлар озиқланишини ўрганиш билан боғлиқ энг узоқ давом этган тадқиқотлардан биридир. Тадқиқотчилар крилнинг танқислиги пингвинлар популяциясига таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисобламоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)