АҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррор коалицияси 14 февраль куни ИШИД террорчилик гуруҳи «ҳарбий полиция раҳбари»ни йўқ қилди. Бу ҳақда 16 февраль, пайшанба куни Ироқ Курдистони Хавфсизлик кенгаши Twitter’да маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Аксилтеррорчилик бошқармамизнинг таъкидлашича, коалициянинг 14 февраль кунги авиазарбалари давомида ИШИДнинг Мосулдаги ҳарбий полиция раҳбари Хаки Исмоил Ауд ал-Хадидий ўлдирилган», — дейилади баёнотда.
Кенгашнинг аниқлик киритишича, жангари Абу Аҳмад лақаби билан машҳур бўлган. Авиазарба оқибатида унинг ёрдамчиси ҳам йўқ қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)