Тошкентда Ўзбекистон — Чехия бизнес-форуми ҳамда икки мамлакат бизнес доиралари вакилларининг икки томонлама музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ахборот хизматига таяниб, UzDaily хабар бермоқда.
Учрашув давомида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир натижасида ўзаро савдони ривожлантириш, фармацевтика, кимё ва текстиль соҳаларидаги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга йўналтирилган, шунингдек, туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро келишувларга эришилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад ўзбек ва чех компаниялари ўртасида савдо алоқалари ўрнатишга кўмаклашиш, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган чех компаниялари тажрибаси билан бўлишиш, ҳамкорликда янги корхоналар очиш масалаларини кўриб чиқиш ва инвестицияга қаратилган янги лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон — Чехия ҳукуматлараро комиссиясининг иқтисодиёт, саноат, илм-фан ва техника соҳаларидаги ҳамкорликка бағишланган йиғилишлари мунтазам ўтказиб борилади.
Маълумот учун, айни дамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2016 йил январь—июнида 36,2 миллион долларни, шу жумладан, экспорт 7,3 миллион долларни ва импорт 47,5 миллион долларни ташкил этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)