АҚШ ва Жанубий Корея биргаликдаги Key Resolve ва Foal Eagle ҳарбий машғулотлари учун 2017 йилнинг мартида Америка стратегик қуролларини юборишга келишиб олди. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таяниб, «Рёнхап» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Дунё бўйича энг йирик ракета ўқув машғулотлари иттифоқчиларнинг КХДР томонидан янги ядро ва ракета таҳдидларига тўлиқ тайёр эканлигини кўрсатиш учун ўтказилиши таъкидланмоқда.
Ўтган йилги каби Америка томони билан стратегик қурол-аслаҳаларни йирик кўламда жойлаштириш ҳақида келишиб олдик. Бундан Корея—Америка альянсининг Key Resolve ва Foal Eagle ўқув машғулотлари орқали Шимолий Кореяга қарши тура олишини намойиш этиш мақсади кўзланган.Агентлик манбасининг маълум қилишича, гап Жанубий Кореяга АҚШнинг F-22 кўринмас қирувчи самолёти ва атом авиаташувчисини жойлаштириш ҳақида бормоқда.Жанубий Корея мудофаа вазирлиги
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)