Грузия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, АҚШ Грузияда ҳарбий ўқув маркази қуришга қарор қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мазкур ахборот Грузия ҳарбий раҳбариятининг АҚШ армиясига қарашли Европа қўмондонлиги 7-ўқув-машғулот базасига амалга оширган ташрифи давомида эълон қилинди.
Учрашувда АҚШнинг Европадаги қуролли кучлари қўмондони генерал-лейтенант Бен Хожес иштирок этди.
Шунингдек, ташриф доирасида АҚШ ва Грузия вакиллари томонидан мудофаа салоҳиятини оширишга қаратилган уч йиллик икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Аввалроқ америкалик сенатор Жон Маккейн ўзининг Тбилисига амалга оширган ташрифида АҚШ Грузияни қўллаб-қувватлашни тўхтасмаслиги ҳамда Россияга қарши янги санкциялар ишлаб чиқиш бўйича ишларни давом эттиришини қайд этган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)