Кеча — 10 февраль куни Малайзия Премьер-лигасида 4-тур учрашувлари старт олди ва ўзбекистонлик футболчиларни ўз сафига қўшиб олган жамоалар майдонга тушди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Лутфулла Тўраев тўп сураётган «Теренггану» клуби учинчи ўйинида учинчи ғалабасига эришиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. «Негери Симбилан» клуби ҳам уч ўйинда юз фоизлик натижа қайд этиб турибди.
Бобур Акбаров тўп сураётган «Куала Лумпур» футбол клуби мағлубият аламини тотиб улгурмаган бўлса-да, тўрт ўйиннинг тенг ярмида 2 тадан очко йўқотди. Шу боисдан клуб кучли учликни якунлаб турибди. Қайд этиш керак, Малайзия Супер лигасига икки жамоа йўл олади.
Павел Смоляченко, Сирожиддин Раҳматуллаев, Иқбол Бобохонов каби ўзбекистонлик футболчилар ҳаракат қиладиган «АТМ» клуби 4-турни йирик ғалаба билан якунлади. Учрашувда Смоляченко ўз ҳисобига 3 та гол ёзиб қўйди.
Мазкур ғалаба «АТМ» клубини Тўраев ва Акбаров жамоаларидан кейинги поғонага олиб чиқди.
Малайзия Премьер-лигаси 4-тур 10 февраль, жума«Теренггану» — «Куантан» 2:0
Голлар: Иссей Накажима Фарран, 48 (1:0). Латиф Суҳайимий, 63 (2:0).«Сабоҳ» — «АТМ» 2:5
Голлар: Павел Смоляченко, 3 (0:1). Моҳд Рафизол Рослан, 13 (0:2). Жоанат Беҳе, 27 (1:2). Равилсон Батуил, 51 (2:2). Павел Смоляченко, 77 (2:3). Моҳд Рафизол Рослан, 86 (2:4). Павел Смоляченко, 90+2 (2:5).«PKNP» — «Куала Лумпур» 0:0
Маълумот учун, Малайзия Супер лигасида тўп сураётган икки нафар ўзбекистонлик футболчи — Фарҳод Тожиев ва Дилшод Раҳматуллаев бугун — 11 февраль куни майдонга тушади. 7-ўринни эгаллаб турган «Т-Тим» 10-поғонада бораётган жамоа уйида меҳмон бўлади.
Изоҳ (0)