Одатда бирор муаммога қарши курашиш учун биринчи имконият пайдо бўлиши билан дўкон ёки дорихоналардан махсус воситалар харид қилишга ҳаракат қиламиз. Бироқ бу муаммоларга қарши курашишда фақат тайёр косметикалар иш беришини англатмайди.
Ҳар бир хонадонда сочлар ва тери гўзаллиги учун ажойиб восита ҳисобланувчи кўплаб маҳсулотлар мавжуд. Қуйида ташқи муаммоларга қарши курашишда қимматбаҳо воситалардан қолишмайдиган маҳсулотлар ҳақида маълумот берамиз.
Сочларингизни қалинлаштиринг
Соч тўкилишидан азият чекаётган ёки бўялган, қуруқ сочларингиз соғлиғини тикламоқчи бўлсангиз, бошингизга массаж ҳаракатлари билан бир чой қошиқ чакамуғ ёғи суринг. Уни 15 дақиқадан сўнг ювишингиз мумкин.
Юз қизаришидан халос бўлинг
Юз терисини уй шароитида парвариш қилишни истасангиз сули ёрмасини қайнатиб, хона ҳароратигача совишини кутинг. Ҳосил бўлган бўтқани юзнинг муаммоли қисмларига суриб, қоғоз салфетка билан ёпиб қўйинг. 5—10 дақиқадан сўнг ювиш мумкин.
Қуриган лаблар учун
Жигар ранг шакар, асал ва зайтун ёғини тенг нисбатда аралаштиринг. Жуда мазали ва юмшатувчи скраб тайёр!
Терини тетиклаштирувчи восита
Олма сиркаси тониклар ўрнини боса олади. У терини жуда яхши тозалаб, ундаги ҳуснбузарларни қуритади. Тери жуда қуруқ бўлиб қолмаслиги учун сиркага бироз асал ва лаванда эфир мойидан қўшинг. Мазкур тоникни совиткичда бир ҳафтагача сақлаш мумкин.
Силлиқ соч турмаги учун
Калта сочлар доим турмакдан чиқиб кетиб, ташқи кўринишингизни бузса, оддий кремдан фойдаланишни тавсия этамиз. Бармоқларингизга одатий кремдан суриб, уларни соч юзаси бўйлаб юритинг. Идeaл соч турмаги тайёр!
Қуёш уриши давоси
Ёғли тери учун қўшимчаларсиз йогурт, қуруқ тери учун эса ёғлилиги 20 фоиз бўлган сметанадан фойдаланилса, ярим соатдан сўнг қуёш уришининг ҳеч қандай изи қолмайди. Асосийси ниқобни тезроқ қўллаш керак бўлади.
Изоҳ (0)