Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Somon Air авиакомпаниясининг самолёти 10 февраль, жума куни, тонгда техник рейс билан Тожикистон пойтахти Душанбедан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга учиб келди. Икки мамлакат ўртасидаги 25 йил аввал тўхтаб қолган мунтазам авиапарвозлар 2017 йил 20 февралдан қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Somon Air авиакомпанияси матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Новости Узбекистана»

Фото: «Новости Узбекистана»

Somon Air бортида Тожикистон авиация тизими делегацияси, журналистлар ва 140 долларга аввалдан чипта сотиб олган 14 нафар оддий йўловчи учиб келди.

Авиакомпания томонидан берилган хабарда таъкидланишича, Somon Air раҳбарияти Тошкент аэропорти ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси вакиллари билан рейслар очилиши юзасидан амалий масалаларни ҳал қилиш учун музокаралар олиб боришни мақсад қилиб қўйган.

Somon Air Тошкентга қишки мавсумда ҳафтада битта – душанба куни, ёзги мавсумда эса ҳафтада иккита – душанба ва пайшанба кунлари рейс амалга оширишни режалаштирмоқда. Душанбедан Тошкентгача парвоз вақти 45 дақиқани ташкил этади.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар