Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб «Сўз мулки султонлари» деб номланган кўргазманинг очилиши маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Хабар беришларича, намойишга Ч.Аҳмаров, М.Набиев, С.Абдуллаев, Т.Саъдуллаев, А.Нур, Р.Худойберганов, Р.Ризомуҳаммедов, Б.Маҳкамов каби таниқли рассомларнинг асарлари қўйилган.
Кўргазмада мусаввирларнинг «Алишер Навоий Самарқандда», «Фарҳод ва Ширин», «Баҳром яшил қасрда», «Май ва най», «Заҳириддин Муҳаммад Бобур портрети», «Камолиддин Беҳзод иш устида», «Бобурни ёд этиб» каби 30 дан ортиқ асарини томоша қилиш мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)