Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари Музаффар Солиев, Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Жан-Жером Касабянка ва бошқалар иштирок этган.
Ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш ва ўқитиш дастурлари учун зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Шу мақсадда анжуманлар, давра суҳбатлари, турли ўқув семинари ва тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан ўқув материаллари, ҳужжат ва адабиётлар тақдим этилади.
Тадбирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасида ҳарбий шифокорларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)