Флойд Мейвезерга қарашли промоутерлик компанияси вакили ҳисобланган ўзбекистонлик Санжар Раҳмонов 24 февраль куни ҳисоб бўйича саккизинчи жангини Калифорнияда ўтказади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Раҳмоновнинг кимга қарши жанг қилиши ҳозирча аниқ эмас. Бу масалага яқин кунлар ичида ойдинлик киритилади.
Аслида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси 24 февраль куни Эндрю Табитига рақиб бўлиши керак эди. Бироқ боксчи ўз режаларига ўзгартириш киритгани учун, Раҳмонов маълум муддат рақибсиз қолди.
Маълумот учун, Санжар Раҳмонов ҳозирга қадар 7 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 6 тасида рақибларини мағлуб этган, тенг ярмида нокаутга учратган. Фақатгина битта жангида ғолибни аниқлаб бўлмаган.
Раҳмоновнинг сўнгги жанги Лас-Вегасда ўтиб, у америкалик Жонатан Динонгдан очколар бўйича устун келганди.
Изоҳ (0)