Агар тирноқларингиз тез синувчан ва мўрт бўлиб қолган бўлса, бу муаммони уй шароитида ҳам базавий ва эфир ёғлари ёрдамида бартараф қилиш мумкин.
Самарали ва фойдали эфир ёғлари
- лимон – микроблардан тозалашда, замбуруғ касаллигига қарши курашишда ва пластинларни оқартиришда катта ёрдам беради;- чой дарахти – табиий антиоксидант ва замбуруғга қарши восита, тирноқни мустаҳкамлайди ва ташқи омилларнинг зарарли таъсирига чидамини оширишга ёрдам беради;- лаванда – кўпинча қатланишга қарши ишлатилади;- иланг-иланг – тирноқларни умумий парвариш қилишда фойдаланилади.
Бу ёғлардан бирортаси базавий ёғлар билан қўшиб ишлатилса таъсири янада ошади.
Тирноқлар парвариши учун энг машҳур базавий ёғлар
1. Канакунжут ёғи – тирноқларни мустаҳкамлашга ва ўсишга ёрдам беради.2. Авокадо ёғи – тирноқларни намлашга ва унинг табиий соғлом рангини, ялтироқлигини тиклашга ёрдам беради.3. Зиғир ёғи – қайта тикловчи ва ёшартирувчи хусусиятга эга бўлиб, тирноқларни намлайди ва ўсишини тезлаштиради.4. Зайтун ва бодом ёғлари – тирноқларни соғломлаштиради ва намлайди. Улар кимёвий таъсирлардан ҳимоя қилишда қўлланилади.
Изоҳ (0)