Ичакларда бош мия билан бевосита алоқа боғлаб турувчи кўплаб пептидли ва оқсилли шакллар ишлаб чиқилади.
Шунинг учун бизнинг кайфиятимиз ва ҳиссиётларимиз ички аъзоларимиздаги ўзгаришлар билан узвий равишда боғлиқдир.
Шунингдек, ичаклар ички аъзолар ҳолатини қайд этиб борувчи аъзо ҳисобланади. Ичакларнинг асосий афзалликларидан бири – унинг ҳар доим воқеалар марказида бўлиши.
Ичаклар бизнинг охирги еган овқатимиз заррачасигача хабардордир, хотирамиз ва ҳиссиётларимиз уларнинг фаолияти билан боғлиқ.
Ичаклар ҳар куни бош мияга ички аъзоларда юз бераётган ҳодисалар тўғрисида катта ҳажмда маълумот бериб туради. Бу маълумотлар бош миянинг ҳар хил бўлимларида қайд этиб борилади.
Сайёр асаб – бош мия ва ичаклар ўртасидаги алоқанинг энг тез ва ишончли воситачиси вазифасини бажаради. Маълум бўлишича, асаб ҳаракатини тезлаштириш йўли билан қўрқув ёки қониқиш ҳиссиётини бошқаришнинг иложи ҳам бор экан, демак депрессияга қарши курашиб кайфиятни яхшилаш мумкин.
Изоҳ (0)