Жозе Моуриньо бошчилик қилаётган «Манчестер Юнайтед» ёзги трансферда икки катта харидни амалга оширади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
Клуб Мадриднинг «Атлетико» клубидан Антуан Гризманни олиб келади. Португалияда етакчилик қилаётган «Бенфика» эса Виктор Линделефни манчестерликларга сотади. Бу харидлар учун «Юнайтед» 130 миллион фунтдан кечишга тайёр. Бу тахминан 153 миллион еврони ташкил қилади.
Гризманнинг ўзи «Олд Траффорд»да тўп суришга қарши эмас. Бу борада у жамоа билан оғзаки келишувга ҳам эришгани айтилганди.
22 ёшли швед футболчиси Линделеф эса январь ойидаёқ «қизил иблислар» сафига етиб келиши мумкин эди. Бироқ унинг илк клуби «Вестерес» ўзи оладиган конпенсация борасида «Бенфика» билан келиша олмади. Натижада футболчининг нархи 40 миллиондан 50 миллионга қараб ўсиб кетганди.
Изоҳ (0)