Тошкент шаҳридаги Халқаро ҳамкорлик марказида «Ғарбий Тянь-Шань» (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон)нинг Трансмиллий сериялар номинацияси бўйича ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий ва табиий мерос рўйхатига киритилганлиги, Наврўз байрами ҳамда палов миллий таомининг номоддий маданий мерос сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатидан такрор жой олгани муносабати билан сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбир Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси томонидан ташкил этилди.
Ўзбекистон яқин келажакда Сармишсойдаги тош битиклар, Шоҳимардон, Зомин, Ҳисор тоғлари ва Бойсун қўриқхонасини Бутунжаҳон маданий ва табиий мерос рўйхатига киритишни ҳам режалаштирган.
Тадбир давомида «Ғарбий Тянь-Шань», «Наврўз», «Палов анъанаси» каби ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ЮНЕСКОнинг махсус сертификати топширилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)