Халқаро футбол уюшмаси ФИФА футбол яхлитлигини мустаҳкамлаш, келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича Sportradar Integrity хизмати билан билан шартнома тузди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
ФИФАнинг бу лойиҳасида унга аъзо бўлган барча конфедерациялар фаол иштирок этади. Келажакда ўтказиладиган барча мусобақаларда ФИФА Спортарадар билан биргаликда ҳамкорлик қилиб, ўйинлар мониторингини ўтказиб боради.
ФИФА учун ўйин ҳалоллигини сақлаб қолиш биринчи даражали вазифадир. Мусобақаларда юз бериши мумкин бўлган ҳар хил ҳийлали вазиятларнинг олдини олиш борасида ФИФА Sportradar билан ишлайди. Келишув ва қинғирликларни аниқлаш ҳамда олдини олиш бўйича жаҳон етакчиси билан ҳамкорлик қилади.Маълумот учун, штаб-квартираси Санкт Галленда жойлашган Sportradar дунёнинг келишилган ўйинларга қарши курашувчи энг йирик ташкилоти ҳисобланади. Унга 2000 йилда асос солинган бўлиб, ҳозирга қадар жаҳоннинг кўзга кўринган 13 та федерацияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.Жанни Инфантино, ФИФА президенти
Изоҳ (0)