Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари Самарқанд вилояти Иштихон туманида аҳоли турмуш тарзи билан танишмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Туман фаоллари, тадбиркорлар, фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашувда Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг моҳияти ҳақида сўз юритди.
Учрашувда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермерлар ўз фаолиятини кенгайтириш, ер ажратиш, кредит олиш ва бошқа масалалар юзасидан Сенат раиси ва вилоят ташкилотлари раҳбарларига мурожаат қилиб, саволларига жавоб олди.
Тадбирлар доирасида Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгаши депутатлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
10 кун давом этадиган ўрганиш натижалари туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари иштирокида муҳокама этилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)