Канада ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан қабул қилинган миграция сиёсатидаги қарорлар туфайли 2017 йилда қочоқларни қабул қилиш бўйича режаларини ўзгартирмайди. Бу ҳақда Канада миграция, қочоқлар ва фуқаролик масалалари бўйича вазири Аҳмад Ҳуссайн маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз белгиланган режага амал қилмоқчимиз», — деди у. Вазир Канада либерал ҳукумати жорий йилда 40 минг қочоқни қабул қилишга тайёр эканлигини эслатиб ўтди.
Аввалроқ Ҳусайн АҚШ президенти Трампнинг мамлакатга киришни чекловчи фармони туфайли Канадада қолишга мажбур бўлган еттита мусулмон давлати фуқароларига вақтинча яшаш ҳуқуқи берилишини маълум қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)