Россиянинг «Ростов» клубида фаолиятини давом эттираётган Сардор Азмун Испаниянинг «Вильярреал» клуби қизиқишлари доирасига кирди. Форс футболчиси Европа Чемпионлар лигасида «Атлетико» ва «Бавария» каби гранд жамоалар дарвозасига йўл топиб, кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратганди.
Айни вақтда «Вильярреал» Азмунни сотиб олишга тайёр. «Сариқ сув ости кемаси» бразилиялик Алешандре Патони Хитой клубига сотиб, бунинг ортидан 18 миллион евро ишлаб олди.
«Чемпионат»нинг GloboEsporte’га асосланиб хабар беришича, Хитойнинг «Тяньцзинь Сюаньцзянь» клуби Пато билан уч йиллик келишувга эришган. Ҳужумчининг Чин ўлкасида қанча ишлаб топишига эса ойдинлик киритилмаган.
Изоҳ (0)