Футбол бўйича Африка миллатлар кубогининг ярим финалига йўлланма олган барча жамоа номи аниқ бўлди. 28 январь куни Буркина-Фасо ва Камерун терма жамоалари муваффақият қозонган бўлса, 29 январь куни Гана ва Миср термалари ҳам омадлилар қаторига қўшилди.
2009 йил ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши кураш олиб борган Андре Айюнинг голи якунда Ганани финал остонасига қадар олиб чиқди. Умуман олганда, конголиклар дарвозасига киритилган ҳар иккала голга ҳам Айюлар муаллифлик қилди.
Миср терма жамоаси эса Қаҳрабонинг ягона голи билан ярим финал чиптасини қўлга киритди.
Африка миллатлар кубоги 1/4 финал 29 январь, якшанба
Конго ДР — Гана 1:2
Голлар: Жордан Айю, 63 (0:1). Пол-Жозе Мпоку, 68 (1:1). Андре Айю, 78-пен (1:2).Миср — Марокаш 1:0
Гол: Қаҳрабо, 88 (1:0).Финал остонасида Камерун ва Гана термалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Буркина-Фасо эса Мисрга қарши кураш олиб боради.
Африка миллатлар кубоги Ярим финал 1 февраль, чоршанбаБуркина-Фасо — Миср
2 февраль, пайшанбаКамерун — Гана
Изоҳ (0)