Чили ҳукумати мамлакатнинг жанубидаги ёнғин билан қопланган ҳудудни фалокат зонаси деб эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Уч кун ичида кўлами деярли икки баробарга ошган ёнғин ҳозирда 240 гектар майдонни қамраб олган. Ҳукумат ёнғинларнинг маълум бир қисми инсон омили сабаб содир бўлганини тахмин қилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, фалокат натижасида тўққиз киши ҳалок бўлган, бир неча фуқаро бедарак йўқолган. Қарийб 10 минг киши фалокат зонасидан эвакуация қилинган.
Ўрмон ёнғинлари оқибатида Санта-Ольга номли кичик аҳоли яшаш пункти вайрон бўлган. Конститусьон шаҳри мерининг сўзларига кўра, Санта-Ольгада 6 минг киши истиқомат қиларди, ҳозир эса шаҳардан ҳеч нарса қолмаган, мингдан ортиқ уй йўқ бўлиб кетган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)