Кеча — 26 январь куни Англия Лига кубоги финалида «Ливерпуль», Испания кубоги чорак финалида «Реал», Италия кубогининг ярим финали остонасида эса «Милан» клублари муваффақиятсизликка учради ҳамда мусобақани тарк этди.
Ўйинлардан кейин Юрген Клопп ва Зинедин Зидан муваффақиятсизликка қандай изоҳ берди?
Рақиб ҳар икки беллашувда ҳақли ғалабага эришди. Бизда гол уриш учун ажойиб имкониятлар бўлса-да, улардан фойдалана олмадик. 7 та имкониятнинг барчасини йўққа чиқарганимиз учун ҳам мағлуб бўлдик.Ҳакам Лонг тўпни қўли билан ўйнаганини кўрмай қолди. Бундай масштабдаги ўйинларда эса бу яхши ҳолат эмас.
Умуман ҳакамлар томонидан чалинадиган ҳуштакларни эшитсак ёмон бўлмасди. Билмадим, бу каби ҳол шу мавсумнинг ўзида неча бор такрорланмоқда. «Юнайтед» бизга офсайддан гол урди — ҳакам жим. Бугун ҳакам пенальти белгилаши керак эди, бироқ у яна сукут сақлади.
Юрген Клопп, «Ливерпуль» бош мураббийи
Қўлларимизни пастга туширмаймиз. Биз ўйин якунига қадар аъло даражада ҳаракат қилдик. Бироқ нимадир етишмади, рақибни эса табриклайман.
Бу футбол. Яхши имкониятларимиз бўлса-да, улардан фойдалана олмадик. Агар ишлашда давом этсак, ҳаммаси рисоладагидек бўлади. Мен безовта ҳам эмасман, жаҳл отига ҳам минмаганман.
Ўйинимиз қовушгани позитив ҳолат, қайғулиси эса турнирдан чиқиб кетганимиз. Энди Ла лига ҳақида ўйлайман. Испания ва Европа чемпионлиги учун кураш олиб борамиз.
Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи
Изоҳ (0)