Кўп йиллар Малайзияда модель сифатида фаолият юритган ўзбекистонлик Азиза Ҳалилованинг турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.
Актриса ва модель Азиза Ҳалилова шу бугунгача ўз тасдиғини топмаган бундай гапларни рад этувчи суратни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди, деб ёзади «Qalampir.uz».
Турмуш ўртоғи ва қизи билан суратга тушган Азиза шундай ёзади:
«Бизнинг бахтимиз, бизнинг ширинимиз, ҳаётимизнинг жажжи маъноси! Бугун қизчамизнинг туғилган куни. Бугун биз олти ойлик бўлдик. Шу муносабат билан бобо ва бувиларимизни табриклаймиз. Чунки отаси ва менга каби улар учун ҳам бу алоҳида байрам. Қизалоғим, ота-она сифатида бизни танлаганинг учун раҳмат!», — деб ёзади Азиза Ҳалилова.
Модель оиласи билан боғлиқ гап-сўзлар хусусида мухлислари ёзиб қолдирган саволларга жавоб бермаган. «Бироқ суратдан кўриниб турибдики, ажрим ҳақида тарқалган гаплар қуруқ миш-миш», — деб таъкидлайди нашр.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.