Хитойда велосипедларни ижарага бериш сервислари фойдаланувчиларнинг масъулиятсизлиги муаммоси билан тўқнаш келди, деб ёзади TJournal.
Хитойдаги велосипедни ижарага бериш сервислари шундай ишлайдики, транспорт воситасини топшириш шарт эмас, шунчаки, дастур орқали тўланган вақт тугаганда уни йўл четида қолдириш кифоя. Аммо баъзи одамлар ўз велосипедларини пала-партиш ташлаб кетмоқда.
Йирик шаҳарларда, ҳатто шу тарзда ташлаб кетилган велосипедлардан уюмлар ҳосил бўлмоқда. Уларни пиёдаларга халал бермаслиги учун, коммунал хизматлар ходимлари ва полициячилар йиғиб олмоқда.
Йирик прокат сервислари ўз велосипедларини GPS-белгилар билан жиҳозласа-да, уларни тез-тез ўғирлашади ва баъзан Taobao орқали сотишга уринишади. Ижтимоий тармоқларда гувоҳлар дарёга ташлаб юборилган ёки дарахт тепасига улоқтирилган велосипедлар суратларини эълон қилди.
Изоҳ (0)