Икки келиннинг қайнонаси, Муҳаммадризгар исмли ширингина болакайнинг бувижониси бўлган режиссёр Зебо Наврўзова қайнона-келин муносабатлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Суғдиёна» газетасига таяниб, «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
«Ҳар бир она, кези келганда фарзандини-да синаб туради. Келинлар ҳам ўз боламиз. Шунинг учун имтиҳонимиздан ўтишга мажбур. Ахир, ўргатганларимиз қулоғига кирдими, қўлидан келадими йўқми, билиб олишимиз керак-ку. Масалан, ўзим келинларимни кўп бора синовдан ўтказганман.
Хонадонимизда бир қонун бор. Ҳар қандай шароит ва кайфиятда ҳам инсон, албатта кулиб туриши шарт. Чунки ишдан чарчаб келган инсон ана шу табассумга қараб чалғийди. Бу борада келиним Хуморахонни ҳам, Асални ҳам ҳар хил вазиятлар билан текшириб кўрганман. Иккаласи ҳам имтиҳондан аъло баҳо билан ўтишганидан хурсандман», — дейди Зебо Наврўзова.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)