«Дастингдан» номли қўшиғи билан танилган ёш хонанда Феруза Каримова 15 январь куни турмушга чиқди, дея хабар бермоқда «Darakchi.uz».
Хонанда Бунёдбек Саидов Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилишича, Феруза Каримованинг тўйи Хоразм вилояти маъмурий маркази Урганч шаҳрида бўлиб ўтган.
«Феруза Каримова Хоразмга келин бўлди. Унинг тўйи билан боғлиқ суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бироқ ҳеч бир суратда куёв кўринмаган», — деб ёзади «Qalampir.uz».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)