«Локомотив»
Асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси: Артур Геворкян, Неманья Яничич, Сервер Жепаров, Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов билан хайрлашган «Локомотив» австралиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги хабар қилинганди. «Championat.asia» нашри унинг кимлигига ойдинлик киритди.Сречко Митрович. Келиб чиқиши сербиялик бўлган, кейинроқ Австралия фуқаролигини олган ярим ҳимоячи. Ўзининг навқирон онларини ўтаб бўлган — февралда 32 ёшга қадам қўяди. Фаолиятини 2003 йил Италиянинг «Асколи» клубида бошлаган. Сўнгги жамоаси эса Малайзиянинг «Сабаҳ» клуби.
«Локомотив» бош мураббийи Мирко Еличич ҳам унинг каби Сербияда туғилган ва Австралия фуқаролигини қўлга киритган. Унинг «темирйўлчилар» сафига келиши шунчаки тасодиф эмас.
«Бунёдкор»
Сергей Лушчан мураббийлигидаги «Бунёдкор» Саудия чемпионатининг 1-даврасидан кейин 8-ўринда бораётган жамоани мағлуб эта олмади — 1:1. Ҳафта бошида мазкур клубни тарк этган уч футболчи — Дилшод Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев ва Забиҳулло Ўринбоев 1 тадан гол уриб, «Олмалиқ»нинг Қозоғистон клуби устидан йирик ғалабасини таъминлаб берганди.«Бунёдкор» — «Ар-Раид» (Саудия Арабистони) 1:1
Голлар: Исмоил, 33 (0:1). Элдор Шомуродов, 60 (1:1).«Насаф»
Европанинг 5 та клубини бирин-кетин мағлуб этган «Насаф»га қойил қолмай илож йўқ. Рақиблар жуда кучли бўлмаган тақдирида ҳам, Қарши клуби тушиб олган темпини йўқотмади. Легионер футболчилар ҳақида гап кетганида эса Драган Черанни топган агентга ҳам, уни кўндириб, Ўзбекистонда олиб қолганга ҳам раҳмат айтиш мумкин.Туркия йиғинида бўлган «Насаф» сўнгги ўртоқлик учрашувини 20 январь куни Қозоғистоннинг етакчи жамоаларидан бири «Шахтёр»га қарши ўтказади.
«Насаф» — «АЭК» (Кипр) 1:0
Гол: Шаҳбоз Эркинов, 55 (1:0).«Насаф» — «Нефтчи» (Озарбайжон) 1:0
Гол: Фарруҳ Сайфиев, 67 (1:0).«Насаф» — «Ботошани» (Руминия) 1:0
Гол: Драган Черан, 34 (1:0).«Насаф» — «Сумгаит» (Озарбайжон) 1:0
Гол: Шароф Муҳиддинов, 54 (1:0).«Насаф» — «Карпати» (Украина) 3:1
Голлар: Драган Черан, 5 (1:0). Драган Черан, 50 (2:0). Гравец, 62-пен (2:1). Дилшод Хушбеков, 87 (3:1).20 январь, жума«Насаф» — «Шахтёр» (Қозоғистон)
«Пахтакор»
Амирликларга ҳаммадан кечроқ етиб борган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўзининг собиқ аъзоси Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чанчун Ятаи» клубига қарши майдонга тушди ва 4:1 ҳисобида зафар қучди.Беллашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов иштирок этмади. У Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубига қарши ўйинда қатнашиб, рақиб дарвозасига киритилган биринчи голга муаллифлик қилганди.
Хитой клуби дарвозасига Хитой чемпионатида қойил қилиб ўйнаб кета олмаган Шерзод Каримов 1 та, Игорь Сергеев эса 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Яна 1 та гол Ўзбекистон клубларидан ўзгасида ўйнаб улгурмаган Жалолиддин Машарипов ҳисобига ёзилди. Қайд этиш керак, яқиндагина «Пахтакор» Жамшид Искандеровни сўраган Хитой клубларидан бирига 5 миллион долларлик чек кўрсатгани хабар қилинганди.
«Пахтакор» — «Чанчун Ятаи» (Хитой) 4:1
Голлар: Игорь Сергеев (2та), Жалолиддин Машарипов, Шерзод Каримов.25 январь, чоршанба«Пахтакор» — «Краснодар» (Россия)
27 январь, жума«Пахтакор» — «Жилина» (Словакия)
29 январь, якшанба«Пахтакор» — рақиб изланмоқда…
Изоҳ (0)