18 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Уммон султонлиги элчиси Муҳаммад бин Саид бин ал-Лавати билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг жорий масалалари ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази кутубхонасининг янги биноси қуриш ишларининг бориши муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)