Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

КХДР БМТ Хавфсизлик кенгашининг мамлакат ракета дастури ва сунъий йўлдошлар учирилишига оид резолюцияларни ҳеч қачон тан олмайди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигининг маҳаллий нашрларда чоп этилган шарҳида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Пхеньян «Қўшма Штатлар томонидан таҳдид ва фитналарга қарши туриш учун тийиб турувчи ядро кучларини мустаҳкамлаш чораларини кўришда давом этади», дейилади ҳужжатда. Агентлик КХДРнинг қитъалараро баллистик ракета синовларини ўтказиш ниятини тасдиқлади.

Ҳужжатда Хавфсизлик кенгаши КХДРни ракета дастурини амалга ошираётгани учун қоралаб, бошқа давлатлар, жумладан, АҚШ ядро қуроли ва уни етказиш воситаларини такомиллаштираётганига кўз юмаётгани «икки ёқлама стандартлар сиёсати» деб баҳоланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар